Клопп "МЮ"га қарши ўйин ҳақида: Топ жамоалар бизга қарши оддий ўйнашади

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Юнайтед"га қарши кечадиган АПЛ ўйини олдидан ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ливерпуль"нинг душманлари ҳамманикидан кўпроқ. Балки бу бизнинг тарихимиздандир. Лекин мен йигитларга биз ўзимизнинг хос тарихни яратишимиз керак, деб уқтирганман.

Юқори савияли жамоаларга рўбарў келсак - улар аввал қандай ўйнаган бўлса, шундай ўйнашади. Кўплаб жамоалар бизга қарши шу тариқа ўйнашади. Бу ажабланарли. Ҳар бир рақибга алоҳида тайёргарлик кўриш керак эмасми?

Биз "Манчестер Юнайтед"ни ҳурмат қиламиз. "Энфилд" ва "Олд Траффорд"даги ўйинлар орасидаги фарқ жудда катта", - дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" - "МЮ" ўйини 19 январь якшанба куни бўлиб ўтади.

Ўқилган: 1178
Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Оле-Гуннар Сульшер: "МЮ"ни бошқаришни ҳар доим орзу қилганман
16:44
“Челси” етакчиси шу ҳафта машғулотларга қайтади
14:43
"Лестер" – "Арсенал": Таркиблар!
21:41