Рустам Умаров: Агар жипслашсак, бизни енгиб бўлмайди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистонда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик олиб бормоқда.

ЎФА матбуот-хизмати тажрибали ўйинчимиз Рустам Умаров билан сухбатлашди.

"Бир ҳафта илгари биз Осиё чемпионати-2020 мусобақасига тайёргарликни бошладик. Мураббийимиз Баҳодир Аҳмедов таркибга энг кучли футболчиларни жалб қилган. Уларнинг аксарияти ёш иқтидорлик футзалчилар ҳисобланади.

Жамоамизнинг ички муҳити аъло даражада. Кайфият юқори. Муҳитни бузадиган ўйинчининг ўзи йўқ. Ҳамма бир-бирини қўллаб қувватлайди.

Агар биз бир ёқадан бош чиқариб, бирлашсак бини енгиб бўлмайди.

Биз Туркманистонда Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун кураш олиб борамиз, шунинг учун жуда жиддий тайёргарлик кўришимиз зарур", - дейди Умаров.

Ўқилган: 2077
Футзал. Осиё

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бугун Мадридда "Футбол дўстлик учун" лойиҳаси доирасидаги тадбирлар бошланди
17:16
Даврон Файзиев: "Динамо"нинг энди мақсади финалга чиқиш
14:18
“Сўғдиёна” ҳам “Саратондан соябон бўл” номли хайрия акциясига қўшилди
05:21