
ПСЖ клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятининг Англия чемпионатида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақида Manchester Evening News нашри хабар тарқатди.
Маълумотларга қараганда, 32 ёшли уругвайлик футболчи "Манчестер Юнайтед" жамоасига бепул ўтиши мумкин. Гап шундаки, унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг 30 июнида ниҳоясига етади, ҳужумчи эса, янги шартнома имзолашдан бош тортмоқда.
Сал аввал унга Мадриднинг "Атлетико" жамоаси харидор бўлаётгани айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, Кавани бу мавсумда 14 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 1 та голлик узатмани амалга оширган. Унинг трансфер қиймати 25 млн евро дея баҳоланмоқда.