AFC U23 Championship. Бугун Ўзбекистоннинг плей-оффдаги рақиби маълум бўлади

Тайланд давлатида AFC U23 Championship мусобақаси давом этмоқда. Бугун "D" гуруҳидаги сўнгги учрашувлар орқали плей-оффнинг барча иштирокчиларининг номи маълум бўлади.

Кечаги ўйин орқали Ўзбекистон футболчилари гуруҳда 2-ўринга эга чиқишди ва кучли саккизликдан ўрин олишди. Чорак финалдаги рақибларининг номи эса, бугун маълум бўлади.

"D" гуруҳида бугун Иордания - БАА ҳамда Вьетнам - КХДР учрашувлари ўтказилади. Мана шу жамоалар орасидан ким биринчи ўринни қўлга киритса, ўша терма Ўзбекистон рақиби бўлади.

Демак, чорак финал жуфтликлар билан танишинг:

1-жуфтлик: Саудия Арабистони - Тайланд (18.01.2020 соат 15.15)
2-жуфтлик: Австралия - Сурия (18.01.2020 соат 18.15)
3-жуфтлик: Жанубий Корея - D гуруҳи 2-ўрин соҳиби (19.01.2020 соат 15.15)
4-жуфтлик: D гуруҳи ғолиби - Ўзбекистон (19.01.2020 соат 18.15)

Ярим финал жуфтликлари қуйидагича:

2-жуфтлик - 4-жуфтлик (22.01.2020 соат 15.15)
1-жуфтлик - 3-жуфтлик (22.01.2020 соат 18.15)

Кўриб турганингиздек, агар Ўзбекистон чорак финалдаги рақибини мағлубиятга учратса, ярим финалда катта эҳтимоллик билан Австралияга рўбарў келади.

Ўқилган: 5536
U-23 Осиё чемпионати Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик ўйини ўтказади
14:21
“Андижон” – “Динамо” баҳсини Вадим Агишев бошқаради
15:36
Александр Хомяков: Вазиятлар содир этишда устунликка эришдик
01:01