AFC U23 Championship. Ўзбекистон - Жанубий Корея 1:2. Плей-оффга 2-ўрин билан йўл олдик

Тайланд давлатининг Патум-Тани шаҳридаги "Thammasat" стадионида AFC U23 Championship мусобақасидан ўрин олган Ўзбекистон - Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланиш арафасида.

Биз ушбу саҳифа орқали ўйиннинг асосий тафсилотларини ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.

Термамизга омад ёр бўлсин!

AFC U23 Championship, "С" гуруҳи
Ўзбекистон - Жанубий Корея 1:2
Голлар:
Бобур Абдухоиқов (22) - О Се Хун (6, 71)
Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Илҳомжон Алижонов, Хусниддин Алиқулов, Исломжон Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Ойбек Бозоров, Жасурбек Яхшибоев, Бобур Абдухолиқов
Жанубий Корея: Сонг Бём Кён, Канг Юн Сунг, Жеон Тай Вук, Ким Донг Хюнг, Ву Ёнг Жёнг, Ким Жай Ву, Жён Сёнг Вон, Ум Вон Санг, О Се Хун, Вон Ду Жай, Юн Жонг Гю

*****

0'. Ўйин бошланишига оз фурсат қолмоқда

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишга ҳозирлик кўришмоқда

0'. Мадҳиялар ижро этилмоқда

1'. Ўйин бошланди

2'. Дастлабки дақиқалардан йигитларимиз тўпни ўзларида ушлаб туришибди. Ҳожиакбар Алижоновга нисбатан қоида бузилди

3'. Азиз Ғаниев марказгача яхши юриб келди, кореяликлар уни қоида бузиб тўхтатишди

6'. ГОЛ!!! Корея ҳисобни очди

7'. Корея футболчилари рекошет орқали гол уришди ва олдинга ўтиб олишди

9'. Кичик устунлик рақиб тарафида

11'. Қодирқулов ва Бозоровлар тўпни бир-бирлари билан ўйнашди

13'. Ўзбекистон термаси стандарт вазият ишлади. Бурчак зарбани ижро этдик, аммо самарасиз

16'. Сўнгги 3 дақиқа ичида корейслар бешта хавфли ҳужумларни амалга оширишди. Яхшики, уларнинг якуний зарбалари мўлжалга етмаяпти

19'. Ўзбекистон секин аста олдинга чиқмоқда

22'. ГОООЛЛЛ!!! Бобур Абдухолиқов! Ҳисоб тенглашди

23'. Вакилларимиз яхши ҳужумни амалга оширишди. Ўнг қанотда кўтарилган тўпни Абдухолиқов боши билан чиройли тарзда дарвозани ишғол қилди

26'. Ўйин марказга кўчди

29'. Жанубий Корея футболчилари яна бир вазиятни яратишди. Жарима майдончамизда кўтарилиб кетган тўпни Неъматов ушлаб олди ва олдинга шерикларига етказиб берди

32'. Ўзбекистон футболчилари қанотларда фаолликни оширишга интилишмоқда, лекин корейслар ўз вақтида уни бартараф этишга муваффақ бўлишяпти

35'. О Сен Хун жарима майдончамизда яна бир бор хавф солди, ҳимоячиларимиз сергай тортишлари шарт.

40'. Азиз Ғаниев хатога йўл қўйди, олдирилган тўпни корейлар илиб кетишди ва  Алижоновни алдаб ўтишди. Яхшики, ҳаммаси самарасиз

42'. Ўйин марказда кечмоқда, рақиб футболчилари бизнинг жарима майдончамизгача етиб келишяпти

45'. Биринчи бўлим тугади

Танаффус

46'. Иккинчи бўлим бошланди

47'. Азиз Ғаниев олдинга ўтмоқчи бўлганди, учта корейс футболчилари ундан тўпни олиб қўйишди. Ён чизиқдан тўпни ўйинга киритиб беришди, рақиблар

49'. Санжар Қодирқулов индивидуал маҳорат кўрсатиб олдинга ўтиб кетмоқчи эди, аммо рақиб футболчилари қоида бузиб уни йиқитишди, ҳаммаси жойида

51'. Жасур Яхшибоев чиройли тарздан ўнг қанотдан жарима майдончанинг марказигача етиб келиб зарба йўллади. Бироз ноаниқ

54'. Корея футболчилари икки марта хавфли ҳужумни амалга оширишди, уларнинг чап қаноти анча фаол. Қўпол ўйин кўпайиб кетаётгандек назаримизда

56'. Ҳакам ВАР тизимига мурожаат қилмоқда

59'. Ўзбекистон футболчилари жуда зўр вазият яратишди. Чамаси 25 метрлардан Ҳожиакбар Алижонов бир рақибни алдаб ўтиб, зарба йўллади. Корея дарвозабони ёнидаги пала-партишлик юзага келди. Яхшибоевнинг товони билан дарвоза томон зарба йўллади. Гол бўлаётган жойда кореялик ҳимоячи тўпни ташқарига чиқариб юборди

61'. Корея ҳам ўз навбатида хавфли вазият яратди. О Се Хуннинг зарбаси бироз баландлаб кетди. Неъматов тўпни ўйинга киритиб берди. Бу орада рақиб футболчилари битта ўйинчи алмаштиришди

64'. Ким Донг Хюнг тўпни Ву Ёнг Жёнг билан ўйнади. Корея тўпни назорат қилмоқда

67'. Абдулла Абдуллаев марказда 2та хатога йўл қўйди ва тўпни олдирди. Қарши ҳужумга ўтган рақибларимиз бурчак зарбасини ҳам ишлашди. Самарасиз

69'. Ўйин сурати бироз тушгандек, буёғига 20 дақиқа ўйнаш қолди

71'. Ойбек Бозоров ўрнига Нурулло Тўхтасинов туширилди

72'. ГОЛ!!! Корея иккинчи голни ҳам урди

73'. Афсуски гол ўтказиб юбордик. Ҳимоячилар қарамай қолганда О Се Хун жарима майдончамизга кирмай туриб дарвозамизни ишғол қилди

75'. Корея ғалабани ўзида ушлаб қолиш учун ҳаракат қилмоқда

78'. Ойбек Рустам захирадан Абдулла Абдуллаев ўрнига туширилди

81'. Корея футболчилари кетма-кет ҳужумларни тиндиришмаяпти. Афтидан уларга голлар камлик қилаётгандек

83'. Ким Тай Хюнг захирадан майдонга тушди, бу орада корейслар яна гол урай дейишди

86'. Ўйин поёнига етмоқда, бизнинг футболчилар зийракликни йўқотмасликлар шарт

88'. Нариги ўйинда Эрон ҳисобни очди, вазият чигаллашмоқда.

90'. Мираҳмадов захирадан майдонга туширилди

90+1'. Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди

90+3'. Ойбек Рустамовга сариқ карточка кўрсатилди

Ўйин тугади! Мағлубиятга учрадик, лекин 2-ўринни олиб плей-оффга чиқдик!

*****

Бобур Абдуқолиқовнинг жавоб голини томоша қилинг!

Ўқилган: 14361
U-23 Осиё чемпионати Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари учун English for Football ўқув-дастури бўйича семинар бўлиб ўтди
15:21
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан яна машғулотларни бошлайди
15:45
Coca Cola Суперлига. 22-тур расмийлари
07:08