"Бунёдкор": Ўринбосарларимиз ҳам тайёргарликни бошлади

Ўтган мавсум Ёшлар Лигасини учинчи ўринда якунлаган «Бунёдкор» ўринбосарлари ҳам ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.

Виктор Карпенко мураббийлигидаги машғулотларда йигирмадан ортиқ ёш иқтидорлар иштирок этяпти. Машғулотлар кунига бир маҳалдан «Бунёдкор» академиясининг сунъий ва табиий майдонларида ҳамда тренажёр залида ўтказилмоқда. Режага кўра, ўринбосарларимиз шу ҳафтанинг ўзида иккита назорат учрашувида майдонга чиқади.

Пайшанба куни «Чиғатой»да Темур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси, шанба куни «Бунёдкор» академияси майдонида «Сўғдиёна» ёшларимизга рақиблик қилади. Ҳар иккала баҳс ҳам 15:00да старт олади.

Ўқилган: 920
Бунёдкор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Токио-2020 совриндори Президент совға қилган хонадонга ташриф буюрди
09:06
Шербаков: “Навбаҳор” мухлисларига қойил қолдим
16:14
ЎФA ва МОҚ ходимлари ўртасида футбол бўйича ўртоқлик учрашуви ўтказилди
09:33