“Пахтакор”нинг БАА йиғини ҳақида

Жамоамиз бугун БААнинг Абу Даби амирлигига хориж йиғини ўтказиш учун жўнаб кетади.

БААнинг Абу Даби амирлигида 15-30 январь кунлари йиғин ўтказадиган "Шерлар" у ерда учта беллашувда майдонга тушиши режалаштирилган. 20 январь куни Россиянинг "Ростов", 24 январда Словакиянинг "Жилина" ва 29 январь санасида Жанубий Кореянинг "Сувон Самсунг" жамоалари билан ўйинлар ўтказилади. Йиғин мобайнида жамоамиз Абу Дабидаги “Marriott” меҳмонхонасида истиқомат қилади.

БААга йўл оладиган делегация таркиби қуйидагича:
Бош мураббий – Шота Арвеладзе, спорт директори – Жаъфар Ирисметов, техник директор – Собир Ходиев, мураббийлар – Питер Хюистра, Гоча Ткебучава, Жасур Абдураимов, Ласло Ямбор, Иброҳим Йилмаз, маъмурлар – Шоюнус Шоқодиров, Адҳам Самигов, Достон Толибжонов, шифокор – Умид Баҳромов, массажчилар – Шавкат Ерёмин, Виталий Сизов, Акбар Шоюқубов, оператор – Ҳожиакбар Шарапов, илмий гуруҳ – Сергей Малаштан, Юрий Сиянов.

Футболчилар – Санжар Қувватов, Элдор Суюнов, Умид Ҳамроев, Азиз Исақов, Владимир Козак, Шерзод Аъзамов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец, Умар Эшмуродов, Анзур Исмоилов, Акрам Комилов, Алишер Салимов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Одил Ҳамробеков, Садриддин Абдуллаев, Драган Черан, Ҳумоюн Иминов, Жалолиддин Машарипов, Сардор Собирхўжаев, Достон Ҳамдамов, Жавоҳир Сидиқов, Асад Собиржонов, Баҳром Абдураҳимов, Диёр Холматов, Руслан Розиев, Игорь Сергеев, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Улуғбек Ҳошимов.

Ҳожиакбар Алижонов, Жасур Яхшибоев, Аброр Исмоилов ва Достон Иброҳимов Таиландда ўтаётган U-23 терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионатидан сўнг клуб ихтиёрига қайтишади.

Ўқилган: 1594
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Клубларни рўйхатдан ўтказиш жараёни энди MyLeague онлайн платформаси орқали амалга оширилади
14:03
Про лига формати ўзгаради, жамоалар Ўзбекистон кубоги йўлида рақобатлашади
18:42
"Бунёдкор" икки нафар футболчи трансферини эълон қилди. Улардан бири Санжар Турсунов
10:43