"Барселона" қишда сотиб олиши мумкин бўлган ҳужумчилар рўйхати маълум бўлди

"Барселона" клуби Луис Суарес жароҳати туфайли январь ойида ҳужумчи сотиб олиши мумкин.

Клуб трансфер мавсумининг ёпилишига қадар марказий ҳужумчи сотиб олишни муҳокама қилмоқда.

Қишда "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг ўтиш эҳтимоли жуда ҳам кам. Унинг миланликлар билан шартномасида 111 млн евро миқдоридаги товон пули ҳақидаги банд ёзда пайдо бўлади, бироқ ушбу банд фақатгина икки ҳафта амал қилади.

Каталонияликлар "Жирона" ҳужумчиси Кристиан Стуанини сотиб олиши мумкин. Ўтган йили "Барса" уни 6-7 млн евро эвазига сотиб олиши мумкин эди.

Бироқ уругвайлик футболчи шартномасини 2023 йилгача узайтирди ва келишувида 25 млн евро товон пули кўзда тутилган. Стиуани Сегунданинг 18та ўйинида 16та гол билан тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Шу билан бирга "Барселона" клуби "Осасуна" ҳужумчиси Чими Авила билан ҳам қизиқмоқда. Унинг ҳам шартномасида Стуани каби 25 млн товон пули бор. 25 ёшли аргентиналик футболчи Ла Лиганинг 18 турида 9та гол ва 3та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 1705
Барселона Испания чемпионати Кристиан Стуани Луис Суарес Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ла Лига президенти Мессининг солиқ билан муаммолари ҳақида: Мен ҳам ҳар бир келишувни ўқимайман
00:59
“Севилья” 15 млн евро эвазига бразилиялик ҳимоячини сотиб олди
11:42
“Барселона” Ракитични сотиб юборишга қарор қилди
20:35