"Ювентус" ҳимоячисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди

"Ювентус" клуби ҳимоячиси Мерих Демирелнинг жароҳати борасида аниқроқ маълумот пайдо бўлди.

21 ёшли туркиялик футболчи Италия чемпионати 19-тур "Рома" жамоасига қарши ўйинда биринчи голни киритган эди ва бир неча дақиқа ўтиб чап қанотидан жароҳат олди.

Тиббий текширувлар Демирелнинг жароҳатлари жиддийлигини аниқлади ва футболчи яқин кунларда жарроҳлик амалиётига ётади.

Кеча бўлиб ўтган ўйинда "Рома" ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло ҳам тиззасидан жиддий жароҳат олди. Бундай турдаги жароҳатларда тикланиш жараёни камида ярим йил давом этади.

Демирал "Ювентус" клуби сафида Италия чемпионати доирасидаги 5та ўйинда битта гол уришга эришди.

Ўқилган: 1549
Жароҳатлар Италия чемпионати Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ибрагимович “Милан”га шарт қўйди
01:02
Жан “Боруссия” Дортмундга ўтмайди
09:44
Анчелотти "Наполи"ни тарк этмоқчи
12:57