Расман! "Милан" клуби "Севилья" ҳимоячисини ижарага олди

"Севилья" ҳимоячиси Симон Кяьер фаолиятини "Милан"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда "россонерилар" расмий сайти хабар берди.

Аслида 30 ёшли даниялик ҳимоячи ҳуқуқий томондан "Севилья" клуби аъзоси ҳисобланади. Мавсумнинг дастлабки қисмини ижара асосида "Аталанта"да ўтказганди.

"Милан" эса Симон Кяьерни мавсум якунига қадар ижарага олди. Келишувга кўра, мавсум якунида "россонерилар" Кяьернинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олиши мумкин.

Бу мавсумда Симон А Серияда "Аталанта" сафида 5 ўйинда майдонга тушди.

Милан Севилья Симон Кьяер
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"ПСЖ" клуби "Наполи" ҳимоячисига 12 млн маош таклиф қилмоқда
10:46
Чичарито МЛСга йўл олиши мумкин. Унда 3та таклиф бор
16:37
Уэлбек учун А Сериядан таклиф тушди
19:48