"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ юлдузи МЛСга йўл олмоқда

"Севилья" ҳужумчиси Хавьер Эрнандес фаолиятини океан ортида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

31 ёшли мексикалик ҳужумчи "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби билан музокараларни давом эттирмоқда. АҚШ клуби Чичарито масаласида "Севилья" билан ҳам келишиб олган.

Манбада ёзилишича, футболчи янги жамоаси билан 3 йиллик шартнома имзолайди. "Севилья" эса Чичарито трансферидан 7 миллион фунт стерлинг ишлаб олади.

Бу мавсумда Хавьер Эрнандес "Севилья" сафида Ла Лига доирасида 9та учрашувда 1та гол урди.

Лос-Анжелес Севилья Чичарито
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"ПСЖ" клуби "Наполи" ҳимоячисига 12 млн маош таклиф қилмоқда
10:46
Чичарито МЛСга йўл олиши мумкин. Унда 3та таклиф бор
16:37
Уэлбек учун А Сериядан таклиф тушди
19:48