Боатенг учун А Сериядан жиддий таклиф тушди

"Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенг фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Sky Germany нашрида ёзилишича, "Милан" клуби 31 ёшли германиялик футболчи хизматига жиддий қизиқиб қолди ва уни ўз сафига қўшиб олиш ишларини бошлаб юборган.

Аввалроқ "россонерилар" "Севилья" ҳимоячиси Симон Кьерни қўшиб олганлигини эълон қилганди. Шунга қарамай, "Милан" раҳбарияти Боатенгни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Шунингдек, "Арсенал", "Интер" ва "Лион" жамоалари ҳам Боатенг бўйича вазиятни кузатиб бормоқда.

Ўқилган: 1137
Бавария Жером Боатенг Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Азар операция қилинди, у қачон қайтади?
11:00
"Ювентус" клуби "Ноттс Каунти"га 117 йиллик қарзини қайтара олмади
09:15
Карло Анчелотти: Клопп Неаполдаги мағлубиятлардан кейин ЕЧЛни қўлга киритади. Мен уни тинчлантириб қўйдим
10:06