AFC U23 Championship. Бугун Хитой - Ўзбекистон учрашуви бўлади

Тайланд давлатида футбол бўйича U23 Осиё Чемпионати давом этмоқда. Ҳар куни қизиқарли ўйинларга гувоҳ бўляпмиз.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Хитойга қарши "С" гуруҳидаги ўзининг иккинчи учрашувини ўтказади. Эронга қарши кечган биринчи баҳсда ҳали кўп ишлар қилиниши кераклига ва футболчиларнинг руҳий босим остида қолаётганини кўрдик, гувоҳ бўлдик.

Мазкур баҳс ҳам қиймат жиҳатида аввалгисидан қолишмайди. Уч очко учун майдонга чиқиш талаб этилади. Акс ҳолда кейинги босқичга чиқиш масаласи чигаллашиб кетади.

Бугун Тошкент вақти билан соат 18.15 да Сонгла шаҳридаги "Tinsulanon Stadium" ўйингоҳида Хитойга қарши беллашув бошланади. Ўзи, доим Чип юрти футболчиларига қарши яхши ўйнаб келганмиз. Анъана давом этишини истаймиз.

Умид қиламиз, Друлович шогирдлари керакли натижани қайд этишади.

Ўқилган: 3705
U-23 Осиё чемпионати Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Берлин футбол академияси жамоаси ўртоқлик ўйинида майдонга тушиш учун Андижонга етиб борди
15:45
Буффон яна бир йил "Ювентус"да қолмоқчи
19:56
Анлия чемпионати, 17-тур. "Челси" – "Манчестер Сити" 1:3
03:47