"Бунёдкор"нинг "Ал-Завра"га қарши ўйин ҳақида

Хабарингиз бор, жамоамиз Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасида Ироқнинг «Ал Завра» клубини қабул қилади.

Тақвимга кўра, мазкур беллашув 21 январь куни бўлиб ўтиши керак. Осиё Чемпионлар лигасининг саралаш босқичидан ўрин олган яна бир баҳс «Локомотив» - «Истиқлол» (Тожикистон) учрашуви ҳам худди шу кунга белгиланган. «Бунёдкор» футбол клуби мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида «Бунёдкор» - «Ал Завра» ўйинини 22 январга кўчириш таклифи билан рақибга ва ОФКга мурожаат қилди. «Ал Завра» жамоамизнинг бу таклифига ижобий жавоб қайтарди. ОФК ҳам тез орада якуний қарорни қабул қилишини маълум қилган. Агар ОФКнинг қарори ҳам ижобий кўриниш олса «Бунёдкор» - «Ал Завра» баҳси 22 январь куни бўлиб ўтади.

Ўқилган: 2567
Бунёдкор Осиё Чемпионлар лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Мирзоҳид Ғофуров: Сенсацияларнинг бўлгани яхши
00:19
Зафар Тўраев “Қўқон-1912” жамоасини тарк этди
02:06
Футзал. ОЧ-2020 мусобақасига қуръа ташланди
20:44