Расман! Йован Жокич АГМКга қайтди

Олмалиқнинг АГМК жамоаси янги мавсумга тайёргарлик доирасида селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда.

Янги мавсум олдидан таркибни янада кучайтириш ва шакллантириш мақсадида АГМК клуби раҳбарияти 2020 йилдаги иккинчи трансферни амалга оширди.

Таркибни бойитган легионер футболчи АГМК жамоаси мухлислари ва Олмалиқ шаҳри учун бегона бўлмаган Йован Жокич. 2018 йилги футбол мавсумида жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган, марказий ярим ҳимоя чизиғида ўйнайдиган Жокич билан клуб янги 2020 йилги мавсум учун шартнома имзолади. Эндиликда Жокич яна жонажон Олмалиқ шаҳри жамоаси бўлган АГМК шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот ўрнида: Йован Жокич АГМК жамоаси сафида жами 36 ўйин ўтказган ва 14та гол муаллифига айланган. Шунингдек, Жокич АГМК жамоасининг 2018 йилги Ўзбекистон Кубоги мусобақасида ғолиб чиқишида ҳам катта ҳисса қўшган.

Йован Жокич бутун фаолияти давомида жами 225 ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 24 бор ишғол этган.

Умид қиламизки, Йован Жокичнинг АГМКга қайтиши омадли чиқади ва янги мавсумда жамоамиз ўйинларида жонбозлик кўрсатиб, бўлажак ғалабаларда муносиб ҳисса қўшади. АГМК аҳил оиласига хуш келдинг, Йован!

Йован Жокич ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси: 1992 йил, 13 август

Туғилган жойи: Сербия
Ёши: 27
Позиция: марказий ярим ҳимоя
Ўйнаган жамоалари: "Явор" (2012-2017), "Атирау" (Қозоғистон, 2017), "Локомотив" (Ўзбекистон, 2019), АГМК (Ўзбекистон, 2018, 2020-...)

Ўқилган: 1826
АГМК Локомотив Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Қатарда Миллий олимпия қўмиталари Ассоциациясининг Бош Ассамблеяси ўтказилди
00:56
Вадим Абрамов: Ўзимиз айбдормиз
07:15
Про лига 1-тури тақвимида ўзгариш
00:32