АПЛнинг декабрь ойидаги энг яхши ўйинчиси эълон қилинди

"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Трент Александр-Арнолд Англия чемпионатининг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси совринини олди.

Ушбу соврин 21 ёшли англиялик футболчининг фаолиятидаги бириничиси бўлди.

Декабрь ойида бўлган 5та ўйинда ўйинчи 1та гол ва 3та голли узатмани амалга оширди.

Трентдан ташқари ушбу совринга Эмилиано Буэндиа («Норвич Сити»), Доминик Кэлверт-Льюин («Эвертон»), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Бен Фостер («Уотфорд»), Дэнни Ингз («Саутгемптон»), Адама Траоре («Вулверхэмптон») ва Жейми Варди («Лестер») каби футболчилар даъвогарлик қилган.

Ўқилган: 862
Англия чемпионати Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Nike Россия ва Англия чемпионатлари фойдаланидан янги тўпларни тақдим қилди
09:08
Англия чемпионати, 29-тур. "Фулхэм" – "Тоттенхэм" 0:1
05:11
"Манчестер Сити" Лондонда ишончли ғалабага эришди ва биринчи ўринга қайтди. Шарҳ, статистика ва видео
20:00