Федерико Вальверде: Агар Погба "Реал"га ўтса, ундан кўп нарса ўрганган бўлар эдим

"Реал" клуби футболичиси Федерико Вальверде "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг испан клуби сафига ўтиши ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Агар биз Поль Погба ҳақида гаплашадиган бўлсак, мен тинч ухлайман. Мен "Реал" футболкасини кияр эканман, ҳар сафар лаззат олишга ҳаракат қиламан. Агар келажакда у жамоага келса, мен ундан кўп нарса ўрганган бўлар эдим.

Зидан мени бир дақиқа ҳам ўйнамаган пайтимда ҳам қўллаб-қувватлади. У ўзимга бўлган ишончни берди ва бу бизнинг бир жамоа эканлигимизни таъминлайди", - дейди Вальверде.

Федерико Вальверде Испания чемпионатининг жорий мавсумида 15та ўйинда иштирок этиб, 2та гол ва 3та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 1090
Манчестер Юнайтед Поль Погба Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

АПЛ футболчилари мавсумни мухлисларсиз тугатиб қўйишни исташмоқда
16:15
Клопп Рэшфорднинг ҳайрия қилиши ҳақида: Умид қиламанки, унинг онаси у билан фахрланади. Мен фахрланаман
08:29
"Челси" Абрахамга янги шартнома таклиф қилади
09:38