Испания Суперкубоги, ярим финал. "Валенсия" – "Реал" Мадрид 1:3

Испания Суперкубоги мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган "Валенсия" ҳамда "Реал" Мадрид клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб, мадридикларнинг ғалабаси билан якунланди.

"Қироллик клуб" таркибида Кроос, Иско ва Модричларнинг голларига 90-дақиқада Парехо пенальтидан уриб жавоб қайтарди.

Бутун ўйин давомида "Реал" устунликда ҳаракат қилди ва финалга йўл олди.

"Барселона" ва "Атлетико" Мадрид ўртасидаги иккинчи ярим финал баҳси эса бугун бўлиб ўтади.

Испания Суперкубоги, ярим финал
Валенсия – Реал Мадрид 1:3 (0:2, 1:1)
Голлар: 0:1 – 15 Кроос, 0:2 – 39 Иско, 0:3 – 65 Модрич, 1:3 – 90, пенальти Парехо.
Валенсия – Доменек, Гарай, Гайя, Габриэл Паулиста, Васс, Коклен (Собрино, 83), Кондогбиа (Макси Гомес, 58), Парехо, Солер, Ферран Торрес, Гамейро (Черышев, 70).
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Карвахаль, Менди (Марсело, 71), Варан, Модрич (Хамес, 77), Иско, Каземиро, Кроос, Вальверде, Йович (Мариано Диас, 83).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (88).

Ўйинда киритилган барча голларни томоша қилинг:

Ўқилган: 4328
Валенсия Испания Суперкубоги Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси
04:32
Про лиганинг медиа ва тижорат ҳуқуқлари бўйича UZREPORT TV билан келишувга эришилди
12:47
Coca Cola Суперлигаси 1-тур расмийлари
16:05