Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бокуда 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади

Хабарингиз бор, 26 февраль – 8 март кунлари қўшни Туркманистонда футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 баҳслари ўтказилади.

Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Футзалчиларимиз 10 январдан бошлаб мазкур мусобақага тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини бошлашади. Дастлаб 10-19 январь оралиғида Тошкентда машғулотлар олиб борилади. Сўнгра 19-23 январь кунлари Озарбайжон пойтахти Бокуда йиғин ташкил этилади. Йиғин доирасида мазкур мамлакат миллий жамоаси билан 2 та ўртоқлик ўйини ҳам ўтказилади.

Йиғинга мураббийлар штаби 20 нафар футзалчини жалб этди:

 

Исм-фамилия Туғилган йили Амплуаси Жамоаси
1.        Рустам Умаров 1984 Дарвозабон АГМК
2.        Равшан Элибоев 1987 Дарвозабон Пахтакор
3.        Клим Тюгаев 1985 Дарвозабон Локомотив
4.        Аббос Элмуродов 1998 Дарвозабон Локомотив
5.        Анасхон Раҳматов 1994 Футзалчи АГМК
6.        Ихтиёр Ропиев 1993 Футзалчи АГМК
7.        Машраб Одилов 1994 Футзалчи АГМК
8.        Илҳом Ҳамроев 1997 Футзалчи АГМК
9.        Ҳусниддин Нишонов 1998 Футзалчи АГМК
10.    Дилшод Раҳматов 1989 Футзалчи АГМК
11.    Даврон Чориев 1993 Футзалчи Пахтакор
12.    Акбар Усмонов 1997 Футзалчи АГМК
13.    Суннатилла Жўраев 1994 Футзалчи Насаф
14.    Константин Свиридов 1988 Футзалчи Максам-Чирчиқ
15.    Жавлон Аноров 1984 Футзалчи Максам-Чирчиқ
16.    Артур Юнусов 1987 Футзалчи Локомотив
17.    Дилмурод Шавкатов 1994 Футзалчи Пахтакор
18.    Хушнур Эркинов 1998 Футзалчи Сўғдиёна
19.    Абдулла Солиҳов 1999 Футзалчи Локомотив
20.    Шоҳзод Саъдиев 2000 Футзалчи Динамо
Ўқилган: 1286
Футзал

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ФИФA координатори Aндрей Вашкевич Ўзбекистонга ташриф буюрди
21:58
Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг кечаги машғулоти қандай ўтди?
07:38
Аёллар чемпионати. Иккинчи босқичнинг 2-тур учрашувлари старт олди
23:49