Англия Лига кубоги, 1/2 финал. "Манчестер Юнайтед" – "Манчестер Сити" 1:3

Англия Лига кубоги мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Манчестер Сити" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб, "шаҳарликлар"нинг ғалабаси билан якунланди.

Меҳмонлар таркибида ҳисобни Бернарду Силва 17-дақиқада очган эди, орадан озгина вақт ўтиб, Марез иккинчи голни урди.

38-дақиқада Перейра томонидан автогол қайд этилди ва Гвардиола шогирдлари учта тўп фарқи билан олдинга ўтиб кетишди. 70-дақиқага келибгина, Рэшфорд "қизил иблислар"нинг битта жавоб голини уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, дастлабки ўйинда "Сити"нинг қўли баланд келди.

Англия Лига кубоги, 1/2 финал
Дастлабки ўйин
Манчестер Юнайтед – Манчестер Сити 1:3 (0:3, 1:0)
Голлар: 0:1 – 17 Бернарду Силва, 0:2 – 33 Марез, 0:3 – 38, автогол Перейра, 1:3 – 70 Рэшфорд.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Уильямс, Линделеф, Джонс, Лингард (Матич, 46), Фред, Перейра, Джеймс (Гомес, 64), Гринвуд (Марсьяль, 81), Рэшфорд.
Манчестер Сити – Браво, Уокер, Менди, Отаменди, Бернарду Силва, Гюндоган, Стерлинг, де Брюйне (Габриэл Жезус, 80), Марез (Фоден, 86), Фернандиньо, Родри Эрнандес.
Огоҳлантиришлар: Лингард (35), Фред (52), Родри Эрнандес (63), Уильямс (73), Уокер (82).

Ўйин статистикаси билан танишинг:

манчестер сити манчестер юнайтед статистика 2020

Ўқилган: 1591
Англия Лига Кубоги Манчестер Сити Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Компани собиқ жамоадошини "Андерлехт"га таклиф қилди
20:17
Касалхонадаги ҳолатдан Юрген Клопп нима учун йиғлади?
03:12
Аллисон 21 та ўйинни "қуруқ" ўтказди. Кўпроғи фақат Чехда 15 йил аввал бўлган
07:58