Илк бор пара-таэквондо бўйича Паралимпия ўйинларига лицензия олдик

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WT) Паралимпия ўйинлари учун ҳам спортчиларнинг якуний Олимпиада рейтингини эълон қилди. Аҳамиятлиси, Паралимпия ўйинларига йўлланма олган пара-атлетлар орасида терма жамоамиз вакили Гулжаной Наимова ҳам келтириб ўтилди.

Ҳамюртимиз рейтингни -58 килограмм вазн тоифасида Токио-2020 Паралимпия ўйинларига тўғридан тўғри йўлланма берувчи поғонада якунлади. Шу тариқа Гулжаной Наимова пара-таэквондо бўйича Паралимпия ўйинларига йўлланма олган илк спортчимизга айланди.

Бу делегациямизнинг Токио-2020 Паралимпиадаси учун қўлга киритилган ўн олтинчи йўлланмаси бўлди. МОҚ бундай натижа билан Миллий Паралимпия ассоциациясини муборакбод этиб қолади.

Маълумот учун, Токио Паралимпиадасига Осиё қитъаси учун йўлланма берувчи якуний турнир 10-12 апрель кунлари Хитойнинг Уси шаҳрида ўтказилади.

Ўқилган: 872
UFF.uz Спорт Паралимпиада

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Юртдошларимиз учун катта спорт фестивали бошланмоқда
08:06
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан байрам табриги
21:04
1 йил ўтиб Аргентина Олимпиадасида Ўзбекистон делегациясига яна бир кумуш медаль қўшилди
07:11