"Нефтчи" мавсумга тайёргарликни бошлади

Янги йил таътилидан қайтган "Нефтчи" футболчилари 3 январдан бошлаб ўз қароргоҳларида йиғилиб, 2020 йил футбол мавсумига тайёргарликни қизғин давом эттирмоқдалар.

Хабарингиз бор, ҳар йили Фарғонада анъанага айланиб қолган вилоят ҳокими кубоги мусобақалари бўлиб ўтади. Бу йил ҳам бу тадбир 25 январь кунига белгиланган бўлиб, унда Суперлига ва Про-лига вакилларидан ташқари Қирғизистон ҳамда Тожикистон жамоалари иштирок этиш истагини билдиришган.

"Нефтчи" жамоаси бу нуфузли мусобақа ва янги мавсум беллашувларига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа олдига қўйилган мақсад ва вазифалар ҳам аниқ. Шу асосда кунига икки маҳал тайёргарлик машғулотлари ўтказилмоқда.

"Нефтчи" матбуот хизмати

Ўқилган: 21678
Нефтчи Ўзбекистон. Про Лига А

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Про лига. “Зомин” ва “Оқ-Тепа” ғалаба қозонди
20:47
Про лига. “Хоразм” қаторасига иккинчи ғалабасини қўлга киритди
04:28
Исломбек Исмоилов "Турон" бош мураббийига айланди
15:29