Пеп Гвардиола: Ёш ўйинчилар ишлаши, эшитиши, ўқиши, ўқиши ва яна ўқиши керак

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия кубоги доирасида "Порт Вейлом" жамоасига қарши кечган ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Албатта, таркибда Тэйлор, Фил, Томми каби маҳалий ёш футболчиларнинг борлиги муҳим.

Бироқ улар англиялик бўлгани учун ўйнашмади, биринчи навбатда улар яхши футболчилардир. Биз совға улашмаймиз. Улар таркибдаги ўрнини ўзлари топиши керак. Бундай ўйинларда барча учун жой бўлади. Улар эса ёрдам бериши мумкин.

Ёш футболчилар ниҳоятда кўп гапириши керак эмас. Улар машғулот олиб бориши, ишлаши, эшитиши, ўқиши, ўқиши ва яна ўқиши керак. Улар ўқиши шарт. Ўйин амалиёти уларнинг ривожланишига кўмак беради, келажак ўзларининг қўлида", - дейди Гвардиола.

Ўқилган: 492
Англия Кубоги Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия Кубоги, 1/4 финал. "Шеффилд Юнайтед" - "Арсенал": Таркиблар!
16:26
Лэмпард Англия кубоги финали ҳақида: "Арсенал" учун бу ўйин муҳимроқ эканлиги бизни ўйлантирмоқда
15:05
"Манчестер Юнайтед" Сульшер қўл остидаги энг йирик ғалабасини нишонлади
22:16