2020 йилнинг дастлаби ўйини Тожикистон чемпионига қарши бўлади

Аввал хабар берганимиздек “Қўқон-1912” жамоаси бугун Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини бошлайди. 21 январга қадар давом этадиган йиғин давомида мураббийларимиз бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказишни ҳам ўз режаларига киритишган.

Бу учрашувларнинг дастлабкиси Тожикистон чемпиони , Душанбенинг “Истиқлол” жамоасига қарши бўлиб ўтади. Тожикистонликлар Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидаги дастлабки учрашувини 21 январь куни, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси билан ўтказадилар. “Қўқон-1912” билан бўлиб ўтадиган назорат ўйини уларга “темирйўлчилар” билан ўйиндан олдин айни муддао бўлади. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийларимиз эса бу учрашувда футболчиларимизнинг имкониятларини текшириб олишади. Машғулотлар жараёнида ўрганиладиган тактик схемалар эса амалда қўллаб кўрилади.

“Қўқон-1912” – “Истиқлол”(Душанбе) учрашуви 9 январь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўқилган: 2254
Қўқон-1912

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Олий лига. 3-тур расмийлари
04:53
Чиройли номлар ўзбек тилида ҳам топилади, ёхуд нега «АГМК»?
19:38
Футболчи ва клуб ўртасидаги шартномалар янада тартибга келтирилади
16:51