Неймар бир шарт билан "ПСЖ" клубида қолиши мумкин

"ПСЖ" ҳужумчиси Неймар Париж клубида қолиши мумкин, бунинг учун жамоа Чемпионлар лигасида иложи борича узоқроқ бориши керак бўлади, деб маълумот бермоқда L’Equipe нашри.

"Унинг клубдан кетмоқчи бўлганининг кўп сонли сабабларидан асосийси, у катта совринлар юта олиши мумкинлигини ҳис қилмаганидадир. "Манчестер Юнайтед" клубига учралган мағлубиятдан кейин унинг ЕЧЛни "ПСЖ" билан ютишга бўлган ишончи 0га тенглашган.

Бугун Неймар жамоанинг буни ўзгартиришини ҳис қилмоқда. У Мбаппе билан ажойиб алоқалар ўрнатди ва бор кучи билан меҳнат қилмоқда. Улар ҳар қандай жамоани енгиши мумкинлигини англашмоқда. Агар улар мавсумни яхши ўтказиб, ЕЧЛда узоқроққа боришса Неймарнинг қолиш имкониятлари ошади", - дейди манба.

Европа Чемпионлар лигаси Неймар ПСЖ
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Лигаси. “МЮ” йирик ҳисобда ғалабага эришди, “Рома” ўзида очко йўқотди
08:06
Ўзбекистон – Фаластин учрашувини баҳрайнлик ҳакамлар бошқаради
10:21
ЖЧ-2022 қуръаси, Африка қитъаси. Гуруҳлар маълум бўлди
11:38