Расман! "Насаф" сардори "Пахтакор"га кўчиб ўтди!

Марказий ҳимоячи Умар Эшмуродов "Пахтакор" аъзосига айланди.

Фаолияти давомида "Шўртан" ва "Насаф" жамоалари сафида юқори лига ўйинларида 152 бор майдонга тушган ҳимоячи 4 гол муаллифига айланган. Ўтган мавсум барча учрашувларда иштирок этган.

Умар Эшмуродов эркин агент сифатида "Пахтакор" билан икки йиллик шартномага имзо чекди. Умид қиламизки, Эшмуродовнинг жамоамиздаги фаолияти муваффақиятли келади.

"Шерлар" сафига хуш келибсан, Умар!

Умар ЭШМУРОДОВ
Туғилган санаси: 30.11.1992
Амплуаси: ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: “Шўртан”, “Насаф”.

Ўқилган: 2511
Насаф Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига Умар Эшмуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ростов" – "Арсенал" Тула 2:1. Шомуродовдан 52 дақиқа
03:18
Сурхондарёда ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов ўқув курслари якунланди
07:48
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Финал учрашуви расмийлари
22:17