Испания Суперкубоги 2020 йилдан бошлаб янги форматда ўтказилади ва унга Осиё мамлакати мезбон бўлади

Испания Суперкубоги-2020 учрашуви Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Испания ФФ расмий сайтида маълум қилинди.

Бундан ташқари мусобақа форматига ўзгартириш киритилган. Энди унда тўртта жамоа ғолиблик учун курашади. Биринчи ярим финалда Испания Кубоги финалчилари ўйнаса, кейингисида Ла Лига чемпиони ва вице-чемпиони кураш олиб боради. Агар жамоа икки шартга ҳам мос тушса, у ҳолда Примера турнир жадвалига қараб бошқа жамоа танланади.

Шу тариқа, 2020 йилги Суперкубокда "Барсалона", "Атлетико", "Валенсия" ва "Реал" клублари қатнашади.

Ярим финал баҳслари 2020 йилнинг 8-9 январь кунлари бўлиб ўтади, финал эса 12 январга мўлжалланган.

Ўқилган: 2308
Испания Суперкубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бобур Абдихолиқов: Голларим билан терма жамоамиз ғалабаларига хисса қўшмоқчиман
15:41
УЕФА ўтган мавсумнинг энг чиройли голлари ўнлигини эълон қилди (Видео)
20:38
Мухлислар Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталарини қаерларда ҳарид қилишлари мумкин?
20:08