Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Минскдаги халқаро мусобақада иштирок этади

2020 йилнинг сентябр-октябр ойларида Баҳрайнда U-16 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик доирасида бир қатор халқаро мусобақа ва ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

Жумладан, 19-25 январь кунлари оралиғида Беларус пойтахти Минск шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида халқаро мусобақа ўтказилади. Унда Исландия, Исроил, Грузия, Тожикистон, Беларус, Белгия, Финландия ҳамда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

“А” гуруҳи: Беларус, Финландия, Белгия, Ўзбекистон.
1-тур
19 январ
Беларус – Ўзбекистон

2-тур
21 январ
Белгия – Ўзбекистон

3-тур
23 январ
Ўзбекистон – Финландия

25 январ
5-ўрин учун ўйин
3-ўрин учун ўйин
Финал

Мусобақанинг барча учрашувлари Минскдаги футбол манежида ўтказилади.

Ўқилган: 1211
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Чарм тўп” мусобақасининг туман ва шаҳар босқичлари бўлиб ўтмоқда
20:48
Шота Арвеладзе: Мухлислардан кечирим сўраймиз
08:22
Андрей Фёдоров: Марат Бикмаев навбатдаги ўйинга тайёр бўлади
02:58