Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказади

Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини Бирлашган Араб Амирликларида давом эттираётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун БАА йиғини доирасидаги сўнгги назорат ўйинини ўтказади.  

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси БАА 1-дивизиони вакили – Шаржанинг “Ал Ҳамрия” клуби билан баҳс олиб боради. Учрашув мазкур клубнинг уй стадионида ташкил этилади ва соат 17:30 (Тошкент вақти билан 18:30)да старт олади.  

Қайд этиш жоиз, терма жамоамиз ушбу йиғин доирасида ҳозирга қадар 3 та учрашув ўтказди ва уларнинг барчасида зафар қучди. Бугунги ўйиндан сўнг олимпиячиларимиз 1 январга қадар машғулотларни Дубайда давом эттиришади ва сўнгра Таиландга йўл олишади. 

Ўқилган: 1803
U-23 Осиё чемпионати Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Чемпионлар лигаси, 1/2 финал. Бугун "Лион" – "Бавария" ўйини бўлади
17:48
"Пахтакор" бир қатор рекордлар қайд этди
17:43
Танишинг, "Олтин тўп" совринини олишга номзод бўлганлар рўйхати! Топ-10
11:02