"Пахтакор"нинг назорат ўйинларидаги рақиблари номи маълум

"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарлик доирасида бир неча назорат баҳслари ўтказади. 13 январь куни Тошкентда Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига қарши баҳс бўлиб ўтади. Шундан сўнг БААнинг Абу Даби амирлигида 15-30 январь кунлари йиғин ўтказадиган "Шерлар" у ерда учта беллашувда майдонга тушиши режалаштирилган. 20 январь куни Россиянинг "Ростов", 24 январда Словакиянинг "Жилина" ва 29 январь санасида Жанубий Кореянинг "Сувон Самсунг" жамоалари билан ўйинлар ўтказилади.

Мавсумдаги илк расмий баҳсини "Пахтакор" 10 февраль куни Тошкентда БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубига қарши Чемпионлар Лигаси доирасида ўтказади.

Ўқилган: 1567
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман! Самвел Бабаян – “Локомотив” бош мураббийи
20:20
"Бунёдкор-W" Ўзбекистон кубоги соҳиби
07:58
Азиз Тўхтабоев: Биз учун ҳозир ҳар бир ўйин финалга тенг
11:54