Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати олдидан Қатар билан ўйин ўтказади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликнинг якуний босқичини Бирлашган Араб Амирликларида олиб бормоқда.

Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз кунига 2 маҳалдан машғулотлар ўтказишмоқда. Қолаверса, йиғин доирасида ўртоқлик учрашувлари ҳам ташкил этилмоқда. Ҳозирга қадар терма жамоамиз БАА йиғини доирасида 3 та ўртоқлик ўйини ўтказди ва учала баҳсда ҳам ғалаба қозонди.


Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 1 январь санасига қадар Дубайда машғулотлар олиб боради. Эртага БАА 1-дивизиони вакили – “Ал Ҳамрия” клуби билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушилади.


Сўнгра терма жамоамиз 1 январда Таиландга йўл олади. Мусобақа олдидан якуний ўртоқлик ўйини эса 3 январь куни Бангкокда Қатар олимпия термасига қарши ўтказилади.


Қатар билан ўйиндан кейин терма жамоамиз мусобақа доирасидаги илк учрашувини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига йўл олади.


Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қитъа чемпионатидаги иштирокини 9 январь куни Эронга қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув Сонгхла шаҳридаги “Тинсуланон” стадионида бўлиб ўтади. 

Ўқилган: 1582
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Ўртоқлик учрашувлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Суперлигаси. Бугун 6-тур учрашувлари бошланади
11:21
Испания Суперкубоги, ярим финал. "Реал" Сосьедад – "Барселона" 1:1 (пенальтилар бўйича - 2:3)
08:59
27 август куни Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади
08:00