Анзур Исмоилов “Пахтакор” футболчисига айланди

2003-09 йилларда “Пахтакор” сафида ўйнаган Анзур Исмоилов кейинчалик “Бунёдкор” сафига кўчиб ўтган ва шундан сўнг 8 йил Хитой Суперлигасида фаолият олиб борганди. 2018 йил Ўзбекистонга қайтган ҳимоячи ниҳоят ўзи учун қадрдон саналган “Пахтакор”да фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Исмоилов ҳозиргача “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” таркибида Ўзбекистон чемпионига айланган, шунингдек, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида ҳам муваффақиятга эришган. Чемпионат доирасида жамоамиз сафида 68 учрашувда майдонга тушиб, бир гол уришга эришган.

“Пахтакор”га эркин агент сифатида қайтган Анзур Исмоилов клубимиз билан узайтирилиши мумкин бўлган бир йиллик шартномага имзо чекди. Унинг қайтиши омадли чиқади ва Анзур ғалабаларимизга муносиб ҳисса қўшади деб умид қиламиз! Қайтишинг муборак, Анзур!

Анзур ИСМОИЛОВ
Туғилган санаси: 21.04.1985
Амплуаси: ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: “Трактор”, “Пахтакор”, “Динамо”, “Бунёдкор”, “Чанчун Ятай”, “Локомотив”.

Ўқилган: 2154
Анзур Исмоилов Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси АГМК ёшларини йирик ҳисобда мағлуб этди
15:30
Андрей Шипилов: Натижа адолатли бўлди
18:44
Сурхондарёда ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов ўқув курслари якунланди
14:04