“Манчестер Юнайтед” клуби “Ньюкасл”ни йирик ҳисобда таслим этди

Англия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “Ньюкасл” учрашуви ўз якунига етди. “Олд Траффорд”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Дастлаб меҳмонлар Лонгстаффнинг голидан кейин олдинга ўтиб олишди. Бироқ бунга манкунианлар тўртта гол билан жавоб қайтаришди. Антони Марсьяль дубл қайд этган бўлса, Мэйсон Гринвуд ва Маркус Рэшфордлар ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.

АПЛ, 19-тур

Манчестер Юнайтед – Ньюкасл 4:1

Голлар: 0:1 – 17 Лонгстафф, 1:1 – 24 Марсьяль, 2:1 – 36 Гринвуд, 3:1 – 41 Рэшфорд, 4:1 – 51 Марсьяль.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Шоу, Линделеф, Уан-Биссака, Фред, Мактомини (Погба, 46), Перейра, Марсьяль (Мата, 67), Гринвуд, Рэшфорд (Лингард, 63).

Ньюкасл – Дубравка, Виллемс, Шер (Крафт, 88), Фернандес, Манкильо, Альмирон (Йедлин, 63), Лонгстафф, Лонгстафф, Лежен, Жоэлинтон, Гэйл (Атсу, 59).

Огоҳлантиришлар: Мактомини (1), Перейра (35), Шер (38), Йедлин (81).

Ўқилган: 1697
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Ньюкасл

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Лестер" ўз майдонида "Челси" билан дуранг қайд этди
19:28
"Ливерпуль" "Энфилд"да "Хаддерсфилд"га жавобсиз бешта гол урди. Шарҳ, статистика ва видео
01:58
"Ньюкасл" бош мураббий лавозимига Нагельсманни таклиф қилиши мумкин
12:27