
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэл Жезус жамоадоши ҳамда рақобатчиси Серхио Агуэронинг даври ўтганлигини маълум қилди.
“Манчестер Сити”да ўтказган илк мавсумдан бошлаб кўп ўйинларда майдонга тушдим бу клубга айнан шунинг учун келдим. Биринчи мавсумдан кейин баъзида мен, баъзида Серхио ўйнади. Серхио - афсона, клуб тарихидаги энг кучли тўпурар, ажойиб йигит. Менга у ҳам футболчи, ҳам инсон сифатида ёқади. Бироқ Агуэро мен каби ёш эмас, ўйлашимча энди мени даврим келди.
Дунёнинг энг кучли футболчиси бўлиш ниятим йўқ, мен шунчаки гол уришни истайман қолганлари ҳаммаси келади”, - дейди Жезус.
Маълумот ўрнида, 22 ёшли футболчи жорий мавсум “Сити” сафида барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб 11 та гол уриб 6 та голга ассисентлик қилди.