“Челси” Лондон дербисида “Тоттенхэм”ни енгди

Англия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган “Тоттенхэм” – “Челси” учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Виллиан “кўклар”ни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим якунланиши арафасида пенальтини аниқ бажариб дублини нишонлади.

62-дақиқада майдон эгалари бир киши кам бўлиб қолишди, Сон Хин Мин қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Шу тариқа қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

АПЛ, 18-тур

Тоттенхэм – Челси 0:2 (0:2, 0:0)

Голлар: 0:1 – 12 Виллиан, 0:2 – 45, пенальти Виллиан.

Тоттенхэм – Гассанига, Санчес, Алдервейрелд, Орье, Вертонген (Роуз, 74), Дайер (Эриксен, 46), Алли, Сиссоко, Лукас Моура (Ндомбеле, 74), Сон Хын Мин, Кейн.

Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта (Джеймс, 80), Томори, Зума, Алонсо, Маунт, Ковачич (Жоржиньо, 68), Виллиан, Канте, Рюдигер, Абрахам (Батшуайи, 80).

Огоҳлантиришлар: Зума (31), Алли (43), Ковачич (43), Гассанига (45), Сиссоко (58), Алдервейрелд (67), Рюдигер (78).

Четлатиш: Сон Хин Мин (62).

Ўқилган: 2405
Виллиан Тоттенхэм Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Лигаси, 1/8 финал анонси. Бугун олтида ўйин бўлади, иккитаси қолдирилди
13:30
Диққат! Мессининг трансфери жиддийлашмоқда
20:26
ЎФА ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятида бўлди
13:36