"ПСЖ" германиялик футболчисини ижарага бериб юбормоқчи

"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.

RMC нашри тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли германиялик футболчи хизматига "Ницца" клуби қизиқиш билдирмоқда. "ПСЖ" трансферини 20 млн еврога баҳоламоқда.

"Ницца" эса уни мавсум якунига қадар ижарага олмоқчи. Аввалроқ "Лион" ҳам унга таклиф билан чиққан эди.

Бу мавсумда Дракслер "ПСЖ" сафида Франция чемпионатида 6та учрашувда майдонга тушди ва 2та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 606
Ницца Франция чемпионати Юлиан Дракслер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Леонардо "Ювентус" футболчиси "ПСЖ"га олиб келмоқчи
10:55
Тухель: Неймарда сардорлик учун салоҳият етарли эмас
09:35
"ПСЖ" клуби Мбаппе билан янги шартнома борасида музокараларни бошлади
01:34