“Ливерпуль” — клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби!

Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг финалидан ўрин олган “Ливерпул” – “Фламенго” учрашуви ўз якунига етди. Қатарда бўлиб ўтган баҳсда инглизларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади ва қўшимда бўлимларга мурожаат қилинди. 99-дақиқада Роберто Фирмино жамоасининг қарши ҳужумини гол билан якунлади ва “Ливерпул”га чемпионликни олиб келди.

Шу тариқа, клублар ўртасидаги ЖЧ Кубоги яна Европа вакилига насиб этди.

Клублар ўртасидаги ЖЧ, финал


Ливерпуль Англия – Фламенго Бразилия 1:0 (0:0, 0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 99 Фирмино.

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Гомес, Робертсон, ван Дейк, Кейта (Милнер, 100), Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 75), Хендерсон, Мане, Салах (Шакири, 120), Фирмино (Ориги, 105).

Фламенго – Диего Алвес, Рафинья, Филипе Луис, Мари, Родриго Кайо, де Арраскаэта (Витиньо, 77), Жерсон (Линкольн, 102), Эвертон Рибейро (Диего, 82), Арао (Беррио, 120), Габриэл Барбоза, Бруно Энрике.

Огоҳлантиришлар: Мане (45), Салах (81), Витиньо (90), Фирмино (100), Милнер (105), Диего (112).

***

Фирминонинг голини томоша қилинг:

Ўқилган: 2442
Клублар ўртасидаги ЖЧ Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Чемпионлар лигаси, 2-тур. "Маккаби" – ПСЖ 1:3
09:03
Жазоир – Африка Миллатлар Кубоги соҳиби!
04:53
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун “Ривожланиш кубоги”да иштирокини бошлайди
14:55