Маурисио Почеттино: Таклифлар учун очиқман. АПЛдан ташқари лигалардан ҳам таклифлар бор

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино ишга қайтиши ҳақида фикр билдириб ўтди.

Фаолиятини давом эттириш ҳақида

"Мен дам оляпман, тайёрланяпман, ўқияпман ва кейинги мавсумга тайёр бўлиш учун куч тўпламоқдаман. Сенга қизиқиш билдираётган клубнинг қачон пайдо бўлишини билмайсан.

Мен АПЛни унинг мухлисларини яхши кўраман. У ерда ишлаш – ҳар қандай мураббий учун иштиёқ беради. Бироқ бошқа қизиқарли чемпионатлар ва клублар бор".

"Тоттенхэм" ҳақида

"Мен "Тоттенхэм"ни яхши кўраман ва уларга янги зафарлар тилайман. Мен "Тоттенхэм" мухлисларини севаман ва клубнинг ғалаба қозонишидан хурсанд бўламан. Мен футболнинг шундай эканлигини қабул қилдим ва бўлган вазиятга ижобий қарайман.

Қайтаманми? Олдиндан нима бўлишини билиб бўлмайди, бироқ бу фақат менга боғлиқ нарса эмас. Бизда илиқ муносабатлар сақланиб қолгани муҳим, мухлислар менга боғланиб қолган", - дейди Почеттино.

Ўқилган: 1047
Англия чемпионати Маурисио Почеттино Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Агуэро фаолиятидаги 400-голини киритди, уларнинг нечтаси "Ман Сити" сафида киритилди?
11:29
Феллайни АПЛга қайтиши мумкин
13:28
Форлан "Пеньяроль" клуби бош мураббийи бўлиши мумкин
18:13