Моу «Тоттенхэм»ни бошқаряптими, демак Почеттино — «МЮ» бош мураббийи!!!

Жозе Моуриньо - «Тоттенхэм» бош мураббийи. Кеча бунга ҳеч ким ишонмасди, лекин бугун бошқача - имкони йўқдек туюлган иш реалликка айланди. Журналистлар ҳам воқеалар ривожидан лол қолиб, АПЛга доир яна бир қатор ақлга сиғмас сюжетларни ўйлаб топди. Ҳа, айни кунларда улардан деярли бирортаси ақлга сиғмайди, аммо асос бор - Моуриньо «Тоттенхэм»да иш бошладими, демак, АПЛда ҳар қандай «телбавор»лик кузатилиши мумкин.

Тьерри Анри — «Арсенал» бош мураббийи. Франциялик афсона ҳозирча мураббийлик фаолиятини барбод қилиш билан банд. Шундай бўлсада, у «Арсенал» учун ҳамон бебаҳо, фанатларнинг чин кумири ва ҳоказо. Унаи Эмери «канонирлар» бошқарувида айтарли ҳеч қандай каромат кўрсатолмади, Фредди Юнгберг эса ҳаракат қилмоқда, аммо... Эҳтимол, лондонликлар энди Тьеррига мурожаат этишлари керакдир...

Маурисио Почеттино — «МЮ» бош мураббийи. Буниси энди ҳаттоки, сенсация ҳам саналмайди. Ахир Почеттинони камида 1 йилдан буён «қизил иблислар»га «боғлашмоқда». Аргентиналик шу кунга қадар «Тоттенхэм»га содиқ қолди, ҳозир эса ишсиз юрибди. Оле-Гуннар Сульшер жамоасига барқарорлик етишмаётганини ҳисобга олсак, Почеттинони «Олд Траффорд»да кўриш соф хаёлий манзара эмас...

Леонид Слуцкий — «Челси» бош мураббийи. Фантастикадан йироқроқ яна бир воқелик. Ҳа, россиялик мураббийнинг АПЛнинг олд клубларидан бири бошқарувида кўришга ишониш жуда-жуда қийин, гарчи «Челси» Роман Абрамовичга тегишли бўлсада. Лекин бордию, Фрэнк Лэмпард ёш жамоани барқарор ушлаб туриш уддасидан чиқмаса, россиялик олигархнинг ҳамюртига ишонч билдириши нега мумкин эмас экан...

Шевченконинг ўғли 16 ёшида «Челси» асосий таркибига киради. Кристиан Шевченко ҳозир 13 ёшда. У Буюк Британиянинг расмий боласи, Лондонда яшамоқда. Муҳими, «Челси» болалар жамоасида тинимсиз гол урмоқда. Кристиан «кўклар» тарихида отасидан ёрқинроқ из қолдириши мумкинми? Мумкин. Биринчидан, катта Шевченко айнан «Челси»да у қадар юқори савияда ўйнолмаган. Иккинчидан, Кристина Пазик хонимнинг ўғли жуда истеъдодли.

Гарри Кейн — «МЮ» афсонаси. Англия терма жамоаси бош ҳужумчисининг аллақачон «Тоттенхэм» даражасидан ўзиб кетгани ҳақидаги гаплар асосли, албатта. Гаррига реал хари-дорлар қаторида АПЛ гранд-лари ҳам бор. Тасаввур қилинг, Почеттино «МЮ»га йўл олса, трансферлар учун ниҳоят, катта маблағ олиши мумкин. Шунда балки ёқимтой ҳужумчисини эслаб қолар... Кейнга ҳам совринлар керак-ку, ахир.

Головин «Челси»дан жой олади. Россияликлар, АПЛга олға. Туманли ўлкага йўл олишга асосий номзод - Головин. Нега айнан «Челси»га? Сабаби тушунарли — Роман Абрамович. Ҳозир Лондон клубининг марказий чизиғида Фрэнк Лэмпард ёки Клод Макелеле даражасидаги ўйинчилар йўқ. Шундай экан, Александр Головин бир уриниб кўрса бўлмайдими?

Дзюба «Вулверхэмптон»да. АПЛда ўйнашга иштиёқманд россиялик яна бир футболчи. Ҳозирча кеч эмас. Ҳа, топ-клубларнинг Артёмни чорлаши - афсона, лекин у «Вулверхэмптон» каби бақувват ўртамиёналарга бемалол асқотиши мумкин. «Бўрилар» айнан кросслар ва қанот орқали узатмаларга асосланган футболга мойиллар. Қолаверса, бош мураббий Нуну Эшпириту рус футболидан яхши хабардор.

Месси «Манчестер Сити» либосини кияди. Майли, хоҳланг - ишонинг, хоҳланг - ишонманг. Факт шуки, «Месси фақат «Барселона»да мўъжиза кўрсата олади» қабилидаги қараш жонга тегди. Буни амалда синаб кўриш вақти келмадими? Лионель бошқа чемпионатда, бошқа клубда, бошқача шароитларда - буни кўриш қизиқ эмасми? Лео кўниккан каталонча моделга энг яқини эса айнан «Сити»!

Суарес «Ливерпул»га қайтади. Йўқ,«Барса» талон-тарож қилинмаяпти, шунчаки, чиройли сюжет юзага келиши учун 32 ёшли Луисни АПЛга қайтариш ғояси туғилди. Қолаверса, Суареснинг футболдаги энг яхши даври ортда қолди, яна «Барселона» ихтиёрида Месси, Гризманн ва Дембеледан ташқари, янгстер Фати ҳам бор. Хуллас, «Барса» уругвайсиз қийналиб қолмайди. Асосийси, Луис «Ливерпул»да яна нимагадир яраса керак. Ҳар ҳолда, Фирмино соф ҳужумчи эмас, Мане «Реал»га талпинмоқда, Салоҳнинг эса уларсиз қандай ўйнаши номаълум.


Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда InterFUTBOL.uz сайтида ўқишингиз мумкин

 

Ўқилган: 917

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бартомеу кетди. Энди “Барселона”да вақтинчалик бошқарув ва сайловларга тайёргарлик
19:28
FUTBOL TV телеканалининг бугунги дастурлари тўплами
12:39
Второй день первого тура второго этапа...
20:12