Гаттузонинг "Наполи"даги дастлабки хариди ким экани маълум бўлди

"Сассуоло" ярим ҳимоячиси Жереми Бога фаолиятини "Наполи"да давом эттиришга яқин турибди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, "Наполи" Бога трансферига 12 миллион евро сарфлашга тайёр. Томонлар дастлабки музокаралари якунлаган. 22 ёшли ивуарлик хавбек катта эҳтимол билан "Наполи" билан шартнома имзолайди.

Манбада ёзилишича, "Наполи" Бога билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва футболчи янги жамоаси сафида йилига 1,5 миллион евро маош олади.

Бу мавсумда Бога "Сассуоло" сафида 16та учрашувда 4та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 1030
Жереми Бога Наполи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ярим финалга олға! – Роналду Instagram’да пост қолдирди
08:11
Де Росси 18 йиллик фаолиятдан сўнг “Рома”ни тарк этади
15:56
Антонио Конте: Лукаку – ишлов берилмаган олмос. Энди у билан шуғуллансам бўлади
08:18