Расман! Анчелотти "Эвертон" бош мураббийи этиб тайинланди

Карло Анчелотти "Эвертон" клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Италиялик 60 ёшли мутахассиси "ирислар" билан 2024 йилнинг ёзига қадар мўжалланган шартномага имзо чекди. У яқинда истеъфога чиқарилган Марку Силва ўрнини эгаллади. Карло Анчелоттининг сўнгги жамоаси "Наполи" бўлганди. Бир неча кун аввал у неаполликлар билан шартномасини бутунлай бекор қилишга келишиб олганлигини маълум қилганди. 

Шунингдек,  Анчелотти "Эвертон" бош мураббийи этиб тайинланса, йилига 8 миллион евро маош олиши кўзда тутилган эди. Ҳозирда "Эвертон"ни Данкан Фергюсон бош мураббий вазифасини бажариб келмоқда.

Маълумот учун, "Эвертон" АПЛнинг 17-туридан кейин 18 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди.

Ўқилган: 1434
Англия чемпионати Карло Анчелотти Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Сурхон" ўз майдонида "Машъал" билан 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди
17:10
ОАВ вакиллари диққатига! Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этади
17:40
УЕФА Европа Премьер-лигаси ҳақида: Бу бизни албатта зериктиради. Чемпионлар лигаси – дунёдаги энг яхши мусобақа
13:46