Гвардиоланинг ёзги трансфер режалари маълум бўлди

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола мавсум якунига кўра камида иккита футболч сотиб олмоқчи.

The Athletic нашрининг маълумотига кўра, испаниялик мутахассис ҳимояни кучайтириб битта марказий ва битта чап қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи.

Бундан ташқари, Лерой Сане "Бавария"га кетса, "шаҳарликлар" унинг ўрнига футболчи сотиб олиши керак.

Ёзда Гвардиола ўзига янги ёрдамчи излаши лозим бўлади, чунки Микель Артета "Арсенал" клубига бош мураббий этиб тайинланди.

Манбанинг таъкидлашича, агар Гвардиола шартномасини узайтирса, "Ман Сити" раҳбарияти трансфер талаблари қондиради. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Ўқилган: 1642
Манчестер Сити Трансферлар Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Сити” етакчиси сайга қайтди
22:20
Англия Лига кубоги, 1/2 финал жавоб ўйини. Бугун "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" учрашуви бўлади
18:30
Обамеянг: Мен “Арсенал”га содиқман
03:05