Абдувоҳид Неъматов: Олимпия терма жамоамиз Осиё чемпионатидаги ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушади

8 январь куни Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади.

Мазкур мусобақада Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Олимпиячиларимиз айни пайтда мусобақага тайёргарликнинг якуний босқичини БААда олиб бормоқда.

Терма жамоамиз посбони Абдувоҳид Неъматов ЎФА расмий сайтига мусобақага тайёргарлик жараёни қандай кетаётгани хусусидаги фикрларини билдирди:

- Осиё чемпионати бошланишига оз вақт қолди. Терма жамоамиз турнирга жиддий тайёргарлик олиб боряпти. Йигитларда кайфият ҳамда жамоадаги ички муҳит аъло даражада. Йигитлар бир-бирлари билан жуда иноқ. Машғулотларда барча 100 фоиз куч билан меҳнат қиляпти. Зеро ҳеч нарса ўз ўзидан келмайди. Барча муваффақиятни ортида машаққатли меҳнат ётади. Шунинг сабаб мақсадимизга етиш учун янада кўпроқ ишлашга ҳаракат қиляпмиз.

Мақсадимиз – Токио олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш ва бу орқали янги тарих яратиш. Токиога бориш учун эса Осиё чемпионатида ғолиблар қаторида ўрин олишимиз лозим. Бу осон бўлмаслиги тайин. Лекин юртимиздаги кўплаб мухлислар, ота-она ва яқинларимиз бизни қўллаб-қувватлаб туришади. Шунинг учун ҳам ҳар бир учрашувда фақат ва фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз.

Жамоада йигитлар жуда иноқ. Ягона оила бўлиб қитъа чемпионатида муносиб иштирок этиш учун бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз. Мен ҳам қўлимдан келганча терма жамоамизга фойда келтиришга уринаман, - дея таъкидлади 18 ёшли дарвозабон.

Ўқилган: 1680
U-23 Осиё чемпионати Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ривожланиш кубоги-2020”: Ўзбекистон – Исландия 1:2
07:15
Андрей Канчельскис: Вазиятлардан фойдаланганимизда, ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди
22:25
Футзал: 12-тур баҳслари старт олди
03:33