“Ювентус” сафарда Дибала ва Роналдунинг голлари эвазига ғалаба қозонди

Италия чемпилнатининг 17-туридан ўрин олган “Сампдория” – “Ювентус” учрашув ўз якунига етди. Генуяда бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 19-дақиқасида Пауло Дибала ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, 35-дақиқада Капрари ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Криштиану Роналду ҳаводадаги курашда ютиб чиқиб антиқа голга муаллиф бўлди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, туринликлар пешқадамга айланиб олишди.

А Серия, 17-тур

Сампдория – Ювентус 1:2 (1:2, 0:0)

Голлар: 0:1 – 19 Дибала, 1:1 – 35 Капрари, 1:2 – 45 Роналду.

Сампдория – Аудеро, Мурру (Ауджелло, 76), Феррари, Мурильо, Депаоли (Лерис, 50), Линетти, Торсбю, Рамирес, Янкто (Габбьядини, 61), Капрари, Колли.

Ювентус – Буффон, Демирал, Бонуччи, Алекс Сандро (Де Шильо, 82), Данило, Матюиди, Пьянич, Рабьо, Роналду, Игуаин (Рэмзи, 69), Дибала (Дуглас Коста, 77).

Огоҳлантиришлар: Янкто (43), Пьянич (59), Мурильо (61), Демирал (76), Капрари (76), Рамирес (90).

Четлатиш: Капрари (90).

Италия терма жамоаси Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жеко "Рома"да қоладими? Фонсека бунга ойдинлик киритди
16:03
"Ювентус" 26 млнга футболчи сотиб олди ва "Женоа"да қолдирди
10:30
"Ювентус" ва "Атлетико" клублари "Порту" футболчиси учун курашишади
05:54