Диёр Имомхўжаев Про-лигада иштирок этишни режалаштирган клубларга мурожаат қилди

ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев ўзининг шахсий телеграм каналида Про-лигада иштирок этадиган клубларга мурожаат қилди.

"2020 йилги мавсумда Про-лигада иштирок этиш истагини билдириб, бир қатор клублардан мурожаат тушмоқда. Яна кимда шундай режа бўлса, қуйидаги фикрлар билан танишиб чиқишини истардим.

Биз 2019 йилги мавсум сўнгида пулькани қайта тикладик. Унда спорт принципларига тўлиқ амал қилиниб, фақатгина ўз минтақасида ғолиб чиққанларнигина пойтахтда тўпладик. Якунда Наманганнинг Пахтакор-79 клуби ғолибликни қўлга киритди. Демак, кимдир Про-лигада ўйнамоқчи бўлса, 2020 йил ўз вилоятининг 2-лигасида ўйнайди, уни ютсагина, йил сўнгида пулькада иштирок этади. Бошқачасига биз пулькада иштирок этган барча клубларга нисбатан ноҳақлик қилган бўламиз.

Шунингдек, кўплаб клублар ҳоким барча шароитларни қилиб бериши ҳақида айтишяпти. Биринчидан, туман ҳокими барча шароитларни қилиб бера олмайди. Футболимиз тарихи бундай ваъдаларнинг кўпини кўрган. Иккинчидан, ҳокимлар қишлоқларда свет, газ бўлишини, тиббий хизмат, таълим соҳасида ўсишлар бўлишини ва ҳоказоларни ўйлагани тўғрироқ. ЎФА ва ЎзПФЛ бундан буёғига хусусий футбол клубларини қўллаб-қувватлайди, ўз регламентларида хусусий футбол клублари учун енгилликлар яратади. Ва албатта босқичма-босқич катта клублар ҳам ўз йўналишларини ўзгартиришларига тўғри келади.

Хулоса: Про-лигада ўйнамоқчимисан, ЎФА ёки ЎзПФЛ раҳбариятининг эшиги остида турма, ўртага одам солма, телефонларини тинч қўй. Зўр бўлсанг, ўзингни майдонда кўрсат, футбол ўйна, 2-лигани ют, пулькани ют, умуман, ҳаммани ют. Энг тўғри йўли шу. Тугади",  - дейди Имомхўжаев.  

Ўқилган: 12210
Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон. Про Лига В

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Аякс” де Лигт ўрнига мексикалик футболчини олиб келади
08:37
“Пахтакор” – “Бунёдкор”. Жамоаларнинг либоси маълум
07:32
38 ёшли Эмре Белезоглу "Фенербахче" билан шартнома имзолади
16:32