Миллий чемпионатлардаги тўпурарларимиз: Сергеев Солиевга деярли етиб олди

Жамоамиз сафида Ўзбекистон чемпионатлари тарихида энг кўп гол урган футболчилар билан таништириб ўтамиз.

Энг кўп тўп киритган футболчи Анвар Солиев бўлиб, унинг ҳисобида 86 гол мавжуд. Солиевни таъқиб қилиб келаётган Игорь Сергеев унга жуда яқинлашиб олди. Сергеев урган голлар сони 85ага етди ва яна икки гол уни Ўзбекистон чемпионатларида жамоамизнинг энг яхши тўпурарга айлантиради.

Кучли ўнликдан Зайниддин Тожиев, Александр Гейнрих, Игорь Шквирин, Сервер Жепаров, Дилмурод Назаров, Собир Ходиев, Миржалол Қосимов ва Шуҳрат Мақсудов ўрин олган.

Анвар Солиев  86
Игорь Сергеев  85
Зайниддин Тожиев  71
Александр Гейнрих  66
Игорь Шквирин  66
Сервер Жепаров  64
Дилмурод Назаров  56
Собир Ходиев  54
Миржалол Қосимов  52
Шуҳрат Мақсудов  51

Ўқилган: 1594
Пахтакор Статистика

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎФА мутасаддиларининг Нидерландия сафари якунига етди
13:34
Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Наманганда Берлин академиясига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади
11:44
Луиза Садирова: Бундай учрашувда куч тежалмайди
13:19