Элдор Шомуродов тақдирланди!

Ёшлар Иттифоқи томонидан ташкил этилган “Таҳсин” мукофотининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур маросимда турли соҳа вакиллари қатори ўзбек спортчилари ҳам эътироф этилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг “Ростов” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов спорт соҳасида мамлакат нуфузини кўтаришда қўшаётган ҳиссаси учун “Таҳсин” мукофоти билан тақдирланди.

Мукофот совриндорларига 10 миллион сўм миқдорида пул мукофоти, диплом ва махсус статуеткалар топширилди.

Фото манбаси: Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Ўқилган: 3292
Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор" БАА йиғинини якунлади
14:18
"Бунёдкор" - "Қўқон-1912". Ўйин олдидан расмийлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
10:00
Футзал. Ўзбекистон кубогига қуръа ташланди
04:41