24 декабрь куни ЎФА ҳамда ПФЛ йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал Футбол Лигаси одатга кўра йил якунида йил футболчиси ва мураббийларини, шунингдек турли номинациялар бўйича лауреатларни аниқлаб келади. Бу йил ҳам кучлилар йил давомида овоз бериш йўли орқали аниқлаб борилди.

Энг яхшиларни аниқлаш ва уларни тақдирлаш маросими эса 24 декабрь куни Тошкентдаги “Зарафшон” залида ўтказилади. Унда турли номинациялар бўйича йил лауреатлари, жумладан, Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи, Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси ва мураббийи, энг яхши аёл футболчи, энг яхши футзалчи, энг яхши ёш футболчи, энг чиройли гол, Fair Play, энг яхши мухлислар жамоаси билан бир қаторда, футболга муносиб ҳисса қўшган бир қатор фидоийлар ҳам тақдирланиши кўзда тутилган.

Ўқилган: 1979
ПФЛ фаолиятига доир ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг кечаги машғулоти қандай ўтди?
07:38
Клубларни рўйхатдан ўтказиш жараёни энди MyLeague онлайн платформаси орқали амалга оширилади
14:03
“Сўғдиёна” икки бор ҳисобда олдинда бориб, якунда дурангга эришди
07:02