"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Эвертон" билан очко бўлишди

Англия чемпионатининг 17-турида "Манчестер Юнайтед" клуби "Олд Траффорд"да "Эвертон" футболчиларини қабул қилди.

Учрашувда ҳисоб "Манчестер Юнайтед" футболчиси томонидан очилган бўлсада автогол меҳмонларга устунлик ҳадя қилди. Линделеф 36-дақиқада ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Орадаги фарқ 77-дақиқага келибгина йўққа чиқарилди. Гринвуд рақиб дарвозасини ишғол этиб якуний ҳисобни таъминлади.

Англия чемпионати 17-тур

Манчестер Юнайтед – Эвертон 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 36, автогол Линделеф, 1:1 – 77 Гринвуд.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Шоу, Линделеф, Магуайр, Лингард (Гринвуд, 65), Мактомини, Джеймс (Мата, 86), Фред, Марсьяль, Рэшфорд.

Эвертон – Пикфорд, Мина, Коулмэн, Динь (Бейнс, 25), Холгейт, Бернард (Кин, 70; Ньяссе, 89), Ивоби, Ришарлисон, Дэвис, Кин, Кэлверт-Льюин.

Огоҳлантиришлар: Дэвис (5), Ришарлисон (57), Линделеф (66).

Ўқилган: 1592
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Челси" камбэк амалга ошириб "Вест Бромвич" билан дуранг ўйнади
23:51
Sky Sports нашри мавсумнинг энг яхши ўйинчиларини эълон қилди
02:54
Клопп: Энг ёмон хабарлардан яхшиси – Хендерсонга жарроҳлик амалиёти керак эмас. У совринни кўтаради
07:07