ЎФА ишчи гуруҳи Қатарнинг йирик мусобақаларни ўтказиш борасидаги тажрибасини ўрганмоқда

Хабарингиз бор, 2020 йилнинг 14–31 октябрь кунлари Ўзбекистонда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мамлакатимиз илк бор мазкур ёш тоифасидаги қитъа чемпионатига мезбонлик қилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур мусобақага тайёргарлик ишларини бошлаб юборган. U-19 Осиё чемпионатини юқори савияда ташкил этиш бўйича етакчи мамлакатлар тажрибаси ўрганилмоқда.

Жумладан, айни кунларда ЎФА ишчи гуруҳи Қатарда бўлиб турибди. Мутахассисларимиз Қатарнинг йирик мусобақаларни ўтказиш борасидаги тажрибасини ўрганишмоқда.

Ҳозирда Қатарда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мутахассисларимиз клублар мундиали учрашувлари давомида ташкилотчилик масалалари, стадионни ҳозирлаш, учрашув расмийлари ва мухлисларни кутиб олиш, мухлислар учун яратилган фан-ҳудудлар, мусобақани ёритиб борадиган оммавий ахборот воситалари учун қулайликлар яратиш, маркетинг ва ўйинлар ташвиқоти каби кўплаб масалалар бўйича қатарлик ва ФИФА вакиллари иш жараёнини ўрганишмоқда. 

Ўқилган: 2102
ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. 22-тур расмийлари
07:08
ОФКга аъзо футбол ассоциациялари бош котиблари учун онлайн конференция бўлиб ўтади
08:24
24 декабрь куни ЎФА ҳамда ПФЛ йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди
02:36